Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкига талабаларини ишга қабул қилиш юзасидан танлов ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкига талабаларини ишга қабул қилиш юзасидан танлов ташкил этилди

Барчамизга маълумки, сўнги йилларда, институтда таҳсил олаётган, замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган талабаларга  маҳаллий ва халқаро компанияларнинг қизиқишлари ортиб бормоқда. Хусусан компания вакиллари институтга ташриф буюриб, институт талабалари билан суҳбатлар, тақдимотлар ва танловлар ўтказиш орқали ўзларига керакли кадрларни ишга танлаб олишмоқда.   

 

Жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молиявий барқарорлик департаменти масъул ходимлари томонидан институт талабаларини ишга жалб этиш мақсадида танлов ўтказилди. Танлов натижаларига кўра институт талабалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ишга қабул қилинадиган бўлди.

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молиявий барқарорлик департаменти ходимлари томонидан Тошкент молия институтининг сўнги йилларда эришган натижалари алоҳида эътироф этилди.

18:03 / 2024-01-09
Success helper
Success warning